Шавкат Мирзиёев қатор вазирликлар ва ташкилотларни танқид қилди

Президент Юқори Чирчиқ туманида IT соҳаси вакиллари билан учрашувда барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент мутбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев бу борада айрим ташкилотлардаги ишлар қандай кетаётгани ҳақида гапирган ва айрим вазирликларни танқид остига олган.

«Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, ‘Автосаноат’, ‘Саноат қурилиш банки’да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.

Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, ‘Uzbekistan Airports’, ‘Темир йўллари’, ‘Aгросуғурта’да ишлар аҳволи суст», дейилади хабарда.

Президент сўзининг якунида ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратиш шартлигини таъкидлаган.

«Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.

Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур», — деди Президент сўзининг якунида.

Шундан сўнг сўз АКТ вазири Шерзод Шерматовга берилган. Вазир соҳадаги муаммо ва таклифлар юзасидан ахборот берган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев IT соҳасида ҳал этилиши керак бўлган тўртта масалани маълум қилганди. Бундан ташқари, Президент вилоят ҳокимларига ИТ соҳаси бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди.

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради