Шавкат Мирзиёев ШҲТни ривожлантиришнинг принципиал жиҳатларини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилган ҳақида хабар берилганди. Учрашувда давлат раҳбари ривожлантиришнинг қатор принципиал жиҳатларини белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ШҲТни янада ривожлантиришнинг қатор принципиал жиҳатларини белгилаб берган.

Таъкидланишича, булар — Ташкилотнинг ҳеч қандай блокларга қўшилмаслик мақомини сақлаш, янги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича салоҳиятини кучайтириш, Марказий Осиёнинг ШҲТнинг «географик ўзаги» сифатидаги ўрнини сақлаб қолиш, трансминтақавий ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини илгари суриш ҳамда Афғонистонни минтақадаги иқтисодий жараёнларга янада фаол жалб қилиш.

Учрашув якунида ШҲТ маконида мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга Ўзбекистоннинг интилиши қатъий экани яна бир бор қайд этилди.

Юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўз мамлакатлари етакчиларининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар.

Аввалроқ Президент ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини алоҳида қабул қилганди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегация билан учрашганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма