Хоразмда «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди
Мазкур марафонда 44 нафар иқтидорли ёшлар шахсий ишланмалари билан иштирок этди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 28-29 июль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновациялар Миллий офиси, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорларни, ишбилармон ва ёш олимларни, стартап эгаларини битта майдонга тўплаш, улар учун имкониятлар яратиш, лойиҳаларни ривожланишида кўмакчи бўлиш ҳисобланади.
Мазкур кўргазмада Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги кенгашлар уйи биносида 2 кун давомида ўтказилди ва унда 38 та олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, тадбиркорлик, стартап корхоналари томонидан 120 дан ортиқ инновацион ишланмалар, технологиялар ва маҳсулотлар намойиш этилди.
Шунингдек, кўргазма доирасида вилоятдаги иқтидорли ёшларни қамраб олиб уларнинг инновацион лойиҳаларни рағбатлантиришга қаратилган Technoways технологик ривожланиш марафони ўтказилди. Ушбу марафондан асосий мақсад, ҳудуддаги иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, инновацион лойиҳаларни кўпайтириш ва ривожлантириш ҳисобанади.
Мазкур марафонда жами 44 нафар иқтидорли ёшлар ўзининг инновацион ғоялари ва ишланмалари билан иштирок этди. Энг яхши 3 та лойиҳа саралаб олиниб, энг сўнги русумдаги ноутбук ва 3 D принтерлар билан рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида тадбиркорлар ўртасида бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу тадбиркорлар учун янги лойиҳалар билан танишиш, маҳсулотларни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда катта имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилди.