Афғонистон Ўзбекистонга электр энергиясидан қарзни тўлаб бергани маълум бўлди

Афғонистон 2021 йил учун электр энергияси бўйича қарздорликни 2022 йилнинг январида ёпган. Бу ҳақда Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев «Kommers.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Кадр: YouTube

Шерзод Хўжаевнинг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келгач 2021 йил учун электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги қарздорлигини маълум вақт тўлай олмаган ва бунга банклар билан боғлиқ муаммо сабаб бўлган.

«‘Шунча миллион доллар қарзи бор экан, ўзимизда йўқ электр энергиясини яна насияга беришяпти. Бунинг пули ҳали келадими-келмайдими?ʼ, деган жуда кўп эътирозлар бўлди. Бизнинг айбимиз — айтмаганимиз.

[Афғонистон] 2021 йилнинг август ойидан декабрь охиригача ҳеч қандай тўловларни амалга ошира олишмади. Лекин январь ойидан улар йўлини топди ва 2021 йил учун шаклланган қарзни тўлиқ ёпган ва 2022 йилнинг биринчи чораги учун етказиб берган электр энергиямиз учун тўловни амалга оширган. Жорий озгина қарздорлик мавжуд.

Улардаги муаммо шундаки — банк тизимининг ишлаши жуда қийин. Маблағлар бошқа бир нечта банклар орқали айланиб келади», — дейди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, январь бошларида Ўзбекистон Афғонистонга 2022 йилда қиймати 100 миллион долларга тенг 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши маълум бўлганди.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Миллий электр тармоқлари акциядорлик жамияти Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси билан 2019 йилда тузилган шартнома асосида Афғонистонга электр энергияси етказиб беради. 10 йилга имзоланган ҳужжатга кўра, етказиб беришнинг йиллик ҳажми 6 миллиард киловатт/соат электр энергиясини ташкил қилиши керак.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма