Андижонда 862 млн сўмлик пичоқ ва биталарнинг олиб кирилишига чек қўйилди

Андижонда 862 миллион сўмлик «совуқ қурол»ларнинг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Маълум қилинишича, божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига фош этилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган «MAN» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862,88 миллион сўмлик 14 хилдаги 5839 дона турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ («бита») товарлари борлиги аниқланган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари томонидан пневматик тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма