Андижонда Президент ва вилоят ҳокимини TikTok’да ҳақорат қилган эркак икки йилга қамалди

Андижонда 41 ёшли эркак Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни ҳақорат қилгани учун 2 йил-у 2 ойга қамалди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Вилоят судининг маълум қилишича, ишнинг ярми ҳақида хабар бериб, ярми ҳақида хабар бермаслик одамларни бошқа томонга бошлайди. Тармоқларда фақат Жиноят кодексининг 140-модда (ОАВ ёки интернет орқали ҳақорат қилиш) билан вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун қамаб қўйилди дейилган, қолган маълумотлар йўқ.

Қўшимча қилинишича, мазкур ишда 158-модда (Ўзбекистон Президентига тажовуз қилиш) ҳам бўлган. Бунинг учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2–5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

«Ишнинг ярми ҳақида хабар бериб, ярми ҳақида хабар бермаслик одамларни бошқа томонга бошлаб кетади. [Ижтимоий тармоқларда] фақат 140-модда билан, вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун қамаб қўйилди дейиляпти, қолгани йўқ. Ўртоқлар, инсоф бўлиши керакда энди. Ишнинг 158-моддаси ҳам бор», — деди суд раиси Талъат Мелибоев 30 июль кунги матбуот анжуманида.

Аввалроқ Хоразмда Президентни ҳақорат қилган эркак 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Андижон вилояти Бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.М. собиқ аёл ходимни ҳақоратлагани, Хўжаобод туманида депутат туман ҳокими ва унинг биринчи ўринбосарини ҳақорат қилиб, уларга туҳмат қилганликда айблангани тўғрисида хабар берилганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди