АҚШ спикери бўлган самолёт Тайван йўналишида парвоз қилмоқда

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг «09-0540» давлат рақамига эга Boeing C-40C самолёти Тинч океани томон йўл олди. Унда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси борлиги тахмин қилинмоқда.

Фото: «The New York Times»

Ушбу ташриф давомида Пелоси Япония, Сингапур ва Жанубий Кореяга ташриф буюриши режалаштирган. Дунё оммавий ахборот воситаларининг Пелосининг сафарига эътибор қаратишининг асосий сабаби унинг Тайванга ташрифи ҳисобланади. Жумладан, АҚШ расмийсининг ташриф буюриши ҳақидаги хабарлар фонида Хитой ва Тайван харбий машқлар бошлаган.

Ўз навбатида, Пентагон бундан хавотир билдирган. 30 июль куни Тайван қирувчи самолётлари ҳавога кўтарган, Таоюань халқаро аеропортига, фуқаролик объэктига ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштирган.

Хитой 24 июль куни АҚШ президенти маъмуриятини Нэнси Пелосининг оролга келишига тоқат қилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Америка ОАВлари номаълум манбаларга таяниб, Байден маъмурияти хитойликлардан ҳарбий жавобгача кескин муносабат кутаётганини хабар берган. Хитой аскарлари Пелосининг Тайванга қўнишига тўсқинлик қилишга уриниши ёки конгрессмен олиб кетаётган самолётни тутиб олиш учун қирувчи самолётлардан фойдаланиши мумкинлиги илгари сурилган. Хитой раиси Тайван туфайли Байденга таҳдид қилган. У Байденга 1,4 миллиарддан ортиқ аҳоли Хитойнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилишга бел боғлаганини айтган.

Си Цзиньпин жамоатчилик фикрига қарши бориб бўлмаслигини айтиб, Америка президентига «ўт билан ўйнашиб, ўзингизга ўт қўясиз», деб таҳдид қилган. У Пекин «ягона Хитой»ни қўллаб-қувватлаш АҚШ зиммасига юклаган мажбурият эканини эслатиб, Вашингтонни ташрифни бекор қилишга бир неча бор чақирган. Агар оролга ташриф буюрса, Пелоси 25 йил ичида Тайванга борган АҚШ Конгресси палатасининг биринчи спикери бўлади.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди