«АҚШ Хитойнинг Тайванга қарши ҳарбий фаоллигини кўрмаяпти» — Оқ уй

Оқ уй расмийси Жон Кирби АҚШ Хитойнинг Тайванга қарши ҳарбий фаоллиги ҳақида ҳеч қандай далил кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

АҚШ разведкаси аввалроқ Хитой Тайванда куч ишлатмоқчилигини маълум қилганди.

«Биз Тайванга қарши ҳаракатларнинг жисмоний ва моддий белгиларини кўрмадик», — деган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.

У АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси оролга ташриф буюрадими ёки йўқми деган саволни четлаб ўтган.

«Global Times» газетаси 20 июль куни агар Конгресс спикери Тайванга ташриф буюрса, Хитой «кучли қадамлар» билан таҳдид қилишини хабар қилган. Пекин буни суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш билан изоҳлаган.

Америка расмийсининг Тайванга ташрифини Хитой Ташқи ишлар вазирлиги стратегик даражада провокация деб атаган. Бу «Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватловчи сепаратистик кучларга нотўғри сигнал» бериши таъкидланган.

Хитой 24 июль куни АҚШ президенти маъмуриятини Нэнси Пелосининг оролга келишига тоқат қилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Америка ОАВлари номаълум манбаларга таяниб, Байден маъмурияти хитойликлардан ҳарбий жавобгача кескин муносабат кутаётганини хабар берган. Хитой аскарлари Пелосининг Тайванга қўнишига тўсқинлик қилишга уриниши ёки конгрессмен олиб кетаётган самолётни тутиб олиш учун қирувчи самолётлардан фойдаланиши мумкинлиги илгари сурилган.

Аввалроқ Хитой раиси Тайван туфайли Байденга таҳдид қилганди. Шунингдек, Россия Тайван бўйича позициясини билдирганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма