Автомобиль йўллари қўмитаси 34,5 трлн сўм маблағ ноқонуний сарфланганига муносабат билдирди

Ўзбекистонда 6 ойда йўл қурилишида 34,5 триллион сўм ноқонуний сарфлангани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳолатга муносабат билдириб, ноқонуний сарфлангани қайд этилган маблағлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси»

Таъкидланишича, ушбу материалларда йўл ишларини амалга ошириш учун 2021 йил ва 2022 йилнинг I ярим йиллигида Жамғарма томонидан жами 13,3 триллион сўм ажратилгани баён этилган бўлсада, 34,5 триллион сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган деб кўрсатилиши мантиқан нотўғри.

Қўмитанинг матбуот хизмати томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг айрим сайтлардаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилиб, «34,5 триллион сўм» жумласи «34,5 миллиардга сўм»га ўзгартирилган.

Ўз навбатида, ушбу 34,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг самарсиз ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилиб, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясидан маълумотлар олинган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 34,5 миллиард сўмдан 12,1 миллиард сўм (36 фоиз) қисми республика йўл хўжалиги тизимига тааллуқли бўлмаган корхоналар ва объектларга тегишли.

«Қолган 22,4 миллиард сўм маблағнинг 15,8 миллиард сўм (71 фоиз) қисми ўз тасдиғини топмади. 6,6 миллиард сўм миқдоридаги йўл ишларини бажариш билан боғлиқ аниқланган камчиликлар текширув жараёнида тўлиқ бартараф этилган ҳамда тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилган», — дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликлар орасида Жамғарма маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Шу билан бирга, Автомобиль йўллари қўмитаси сўз эркинлиги бўйича Конституциявий ҳуқуқларни ҳурмат қилган ҳолда барча оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролар учун очиқлигини ҳамда соҳага оид барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини яна бир бор маълум қилган.

Аввалроқ Коррупция қарши курашиш агентлиги 2022 йилнинг 6 ойи давомида давлат харидларига оид қонунчилик талабларига риоя қилиш юзасидан ҳисобот эълон қилган эди. Унда Мудофаа вазирлиги тизимида 36,1 миллиард сўмлик камчиликка йўл қўйилгани айтилганди. Бироз вақтдан сўнг агентлик ҳисобни ўзгартирди. Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати эса бу бўйича муносабат билдириб, маблағлар буджет маблағларига мутлақо алоқаси бўлмаган Ҳарбий савдо корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан иборат эканини маълум қилди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди