Блинкен ва Лавров Украинада ҳукумат алмашинувини муҳокама қилди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 29 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «CNN»

Украинада уруш бошланганидан буён биринича марта ўтказилган суҳбатни Блинкен самимий деб баҳолаган.

«Мен Кремлдан Пол Уилан ва Бриттни Грайнерни озод қилишга чақирдим. Шунингдек, дунё Россиянинг Украинадан ғалла етказиб бериш бўйича Украина, Туркия ва БМТ билан эришилган келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини кутаётганини таъкидладим», — дейди АҚШ Давлат котиби.

Унинг таъкидлашича, Лавров Украинанинг демократик йўл билан сайланган ҳукуматини ўзгартириш Россия режаларининг бир қисми эканини айтган.

«Кремлнинг Украина ҳудудини аннексия қилишни давом эттириш режалари ҳақидаги сўнгги баёноти ва вазирнинг Украинанинг демократик йўл билан сайланган ҳукуматини ўзгартириш Россия режаларининг бир қисми эканини ҳисобга олиб, мен Лавровга бу режалар ҳеч қачон қабул қилинмаслигини айтдим. Дунё аннексияларни ҳеч қачон тан олмайди. Агар Россия бу режаларини амалга оширса, биз унга нисбатан қўшимча жиддий санкциялар қўллаймиз», — деган у.

У Лавров бунга қандай жавоб бергани ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

«Ташқи ишлар вазири Лавровнинг ҳеч бир жавобини тавсифламоқчи эмасман», — деган у.

Музокаралар ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Лавров ва Блинкеннинг телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилганини билдирган.

Аввалроқ Лавров Ғарбнинг Россияга қарши «ўйини» ҳақида гапирганди. Шунингдек, Лавров Украина армиясини аслида ким назорат қилаётганини айтганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади