БМТ Ким Чен Иннинг ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

БМТ ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги хабарларни қоралайди. Бу ҳақда ташкилот бош котибининг матбуот котиби ўринбосари Фархан Ҳақ брифингда маълум қилди.

Фото: «NBC news»

Расмий шу тариқа Шимолий Корея етакчисининг исталган вақтда «ядровий тўхтатувчи кучлар»ни сафарбар қилиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарган. Ким Чен Ин агар Корея «олдиндан зарба бериш»га қарор қилса, у ҳолда унинг ҳукумати ва армияси йўқ қилинишини таъкидлаганди.

«Биз бундай ҳалокатли қуроллардан фойдаланишга оид ҳар қандай риторикага қаршимиз ва Корея ярим оролини тинч йўл билан ядросизлантириш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақиришда давом этамиз», — деган Фархан Ҳақ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШ билан ҳар қандай тўқнашувга тўлиқ тайёрлигини эълон қилганди.

«АҚШ миллий хавфсизлигимизга жиддий таҳдид соладиган кенг кўламли қўшма машғулотлар ўтказар экан, бизнинг кундалик фаолиятимизни провокациялар ва таҳдид деб атайди. Бу том маънода гангстер хатти-ҳаракати бўлиб, КХДР ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларни қайтарилмас зиддиятга олиб келади», — деган у.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШни биологик терроризмда айблаганди. Шунингдек, Ким Чен Ин Шимолий Корея қуролли кучларини қайта ташкил этмоқчилиги маълум қилинганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео