Бухорода «Lacetti»га бошқа автомобиль рақамини тақиб ҳаракатланган ҳайдовчи аниқланди — видео

Бухорода «Lacetti» автомобилига бошқа транспорт воситасининг давлат рақами белгисини тақиб олиб, ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 27 июль куни Бухоро вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари томонидан Ғиждувон тумани Юсуф Ҳамадоний кўчасида хизмат олиб бориш вақтида «Lacetti» русумли транспорт воситаси тўхтатиб, текширилган. Текширув давомида мазкур транспорт воситасига тақилган давлат рақами белгиси аслида «ВАЗ-21011» автомобилига тегишли экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Лавҳада таъкидланишича, ҳайдовчи йўлларга ўрнатилган радарлардан давлат рақами белгисини ноқонуний ўзгартириш билан қутилиб қолмоқчи бўлган.

Бундан олдин Жиззахда аёл ҳайдовчи «Nexia-3» рақамини қоғоз билан беркитиб ҳаракатлангани, Сурхондарёда давлат рақами бўлмаган автомобилни бошқарган ИИБ ходимига чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди