Ироқда намойишчилар яна парламентга бостириб кирди — фото
Ироқ пойтахти Бағдодда намойишчилар «яшил ҳудуд»да жоялшган парламент биносига яна бостириб кирди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Намойишчилар 30 июль куни «яшил ҳудудни» ўраб турган бир қанча йирик бетон тўсиқларни арқон ёрдамида пастга туширган. Хавфсизлик кучлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли бомбалардан фойдаланган. Намойишчилар бир неча жароҳатлар борлиги ҳақидаги хабарларга қарамай ўз фикридан қайтмаган.
Аввал хабар берилганидек намойишга мамлакат бош вазири лавозимига илгари сурилган янги номзод сабаб бўлган. Хусусан, номзод Муҳаммад ал-Суданий эронпараст сиёсатчи саналиши ва унинг тарафдорлари Ироқни Эрон билан бирлаштириш тарафдори экани таъкидланган.

Ал-Суданийни бош вазир лавозимига тайинлаш бўйича овоз бериш 30 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 27 июль кунги воқеалардан кейин у тўхтатилган.


Аввалроқ Ироқ пойтахтига полиция ва армия бўлинмалари жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.



