Кобул собиқ мерининг акаси АҚШда қамалди

АҚШда Кобул собиқ мерининг акаси 16 миллион долларни соҳта хужжатлар орқали ўзлаштиргани учун 6 йилга қамалди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «AP» / Кобул собиқ мери

Афғонистон пойтахтининг собиқ мери Довуд Султонзайнинг укаси Наим Исмоил 6 йил қамоқ ва 3 йил уй қамоғини олган. Бу унинг ёши ўтганини ҳисобга олган ҳолда берилган энг кам жазо саналади. Наим Исмоил 2020 йилда АҚШ федерал бюроси томонидан Дубайда ҳибсга олиниб, тергов учун АҚШга олиб келинган.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, у 2007–2016 йилларда сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда қарийб 16 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олган ва уни қайтаришни хоҳламаган. Фақат 2,7 миллион доллар — Калифорниядаги 2 та мулк қайтарилган.

Унинг укаси Мустафо Исмоил ҳам фирибгарлик билан шуғулланган ва «Толибон» назорати остидаги ҳудудларга қочиб кетган ва ҳозир у ерда қолмоқда.

Аввалроқ Афғонистон собиқ молия вазири АҚШда ҳайдовчилик қилаётгани сурати эълон қилинганди. Шунингдек, афғонистонлик собиқ вазир Германияда пицца етказиб берувчи бўлиб ишлаётгани маълум қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди