Марям Тиллаева эри Амиран Сардоров унга хиёнат қилганини айтди— видео

Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева эри Амиран Сардоров унга хиёнат қилганини айтиб, видео мурожаат йўллади.

Фото: Instagram/ @mashatilly

Тиллаеванинг сўзларига кўра, у дўстлари билан таомланаётганда, эри квартирасига бегона аёлларни олиб келган.

«Ҳамма жойим қалтираяпти. Мен дўстларим билан кечки овқатда ўтирган пайтим бу аҳмоқ бошқа аёлларни квартирамизга таклиф қилди. Мен ҳар сафар уни кечиравераман. Бу аёллар менинг квартирамда, у ерда менинг нарсаларим бор. Бу инсонга қилинган қандай ҳурматсизлик? Мен нима учун бу даражада қадримни ерга уряпман?

Мен у одам билан муносабатдан узилганман. Буни бир неча марта қилишга уринаётганимни ҳаммангиз кўргансиз. Аммо энди мен иродамни бир муштга йиғиб, унга абадий чек қўйдим. Бу муносабатлар мени аёл сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам барбод қиларди», — дейди у.

Шунингдек, у дунёдаги барча аёлларга мурожаат йўллаган:

«Сиздан фойдаланадиган одамни ҳаётингиздан чиқариб ташлашга ҳеч қачон кеч эмас. Буни ҳозироқ қилинг. Энди ҳеч қачон, ҳеч кимнинг мендан фойдаланишига йўл қўймайман», — деган Марям ўз мурожаатида.

Аввалроқ Тиллаева Амиран Сардоров унинг яримланғоч суратини тармоққа жойлагани бўйича изоҳ берганди. Шунингдек, бу воқеага қизнинг онаси Лола Тиллаева муносабат билдирганди.

Шу билан бирга, Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева бобоси берган зиракни эри Амиран Сардаров ўғирлагани ҳақидаги гапига ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, буни Амиран қилмаган. Марям Тиллаева кўпинча нарсаларни йўқотиб қўяди. Шу сабабли буни ўзи қилган бўлиши мумкин. У Амиран Сардаровнинг гивоҳванд эмаслигини ҳам таъкидлаб, ундан узр сўраган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди