Ўзбекистонда абитуриентларнинг қанча чет тилини билиш сертификати тасдиқланмади?

Ўзбекистонда 2022 йилги абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан зиёд чет тили сертификати тизимга юкланган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади. Бунинг учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида мазкур сертификат маълумотларини тизимга киритадилар ва уларнинг сертификатлари мутахассислар томонидан текширилади.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан зиёд чет тили сертификати тизимга юкланган. Сертификатлар Давлат тест маркази мутахассислари томонидан текширилганда 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

Шунингдек, 56 та сертификат қалбаки экани аниқланиб, бу бўйича тегишли маълумотлар тайёрланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган. Қалбакилаштирилган сертификатларнинг 44 таси IELTS, 9 таси миллий, 2 таси HSK, 1 таси TOEFL iBT сертификатидир.

Қайд этилишича, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга (сертификатлари тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 116 тани ташкил этмоқда. Бу 2021 йилга нисбатан 17 468 тага ёки 2,6 баробарга кўп (2021 йилда 10 648 та).

Аввалроқ Давлат тест маркази Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани тўғрисида маълумот берганди.

Мавзуга доир:

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди