12:01 | 30.07.22 460

Ўзбекистонда қисқа ўқув курслари сертификатининг янги таҳрири тасдиқланди

Эндиликда бундай сертификатларни хорижий тилга таржима қилдириш шарт эмас

Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартириш киритилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат билан профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификациялар бўйича 6 ойгача бўлган қисқа ўқув курслари орқали ўқиган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатнинг янги таҳрири тасдиқланган.

Унга кўра икки ой муддатда:

  • касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда қўшимча квалификацияни эгаллаш бўйича бериладиган янги намунадаги сертификат бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади;
  • шу билан бирга сертификат электрон шаклларини QR-код ёрдамида олиш ҳам мумкин.

Натижада фуқаролар хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида ортиқча овворагарчиликсиз ушбу сертификатдан фойдалана олади.

Маълумот учун, бугунги кунда 255 та профессионал таълим муассасаларида 24 минг нафарга яқин фуқаро 102 турдаги касб бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши, техникумларда сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби белгилангани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 30
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 430
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 196
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1169
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 422
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 236