Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сони 7,6 мингдан ошди

Ўзбекистонда хусусий секторда фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасалари сони 7635 тага етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 6 ойида 586 та амбулатор, 110 та стационар шаклдаги янги хусусий шифо маскани иш бошлаган, 121 та клиника ўз фаолиятини кенгайтирган. Бунинг натижасида мамлакатда хусусий секторда фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасалари сони 7635 тага етган.

Шунингдек:

  • Хусусий тиббиёт ташкилотларининг интеллектуал маълумотлар базаси дастурий тизими яратилган;
  • Ҳар бир нодавлат тиббиёт муассасасида жамоатчилик назорати — «QR-код» нуқтаси ташкил этилган;
  • Хусусий шифохоналардан ундириладиган мажбурий туристик йиғим бекор қилинган;
  • Чет элдан малакали мутахассисларни доимий ишлаш ва маҳорат дарслари учун жалб қилиш жараёни соддалаштирилди.

Йил якунига қадар 400 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 8 мингдан оширилиши белгиланган. Шу билан бирга, стационар тарзда ишловчи клиникалар сони 1700 тага етказилиб, уларда 50 мингдан ортиқ даволаниш ўринлари очилади, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларнинг ягона электрон базаси яратилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 400 минг нафар ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 4 миллион нафар 3-15 ёшдаги ўғил-қизлар ёд препарати билан таъминланади.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди