Ўзбекистонга 6 ойда қанча хорижлик даволаниш учун келгани маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–июнь ойларида амалга оширилган тиббий амалиётлар тўғрисида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатдаги 24 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ва уларнинг жойлардаги 269 та филиали томонидан 6 мингдан зиёд тиббий амалиётлар ўтказилмоқда. Шундан 750 дан ортиғини вилоят, 150 дан зиёдини туман даражасида бажариш ўзлаштирилган. 2022 йилнинг 6 ойида:

  • 4,3 миллион нафар 40 ёшдан ошган фуқаролар кардиологик ва қандли диабет касаллигини эрта босқичда аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилган.
  • 14 минг нафар имтиёзли тоифадаги беморда юқори технологик амалиётлар бажарилган.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 1500 нафардан зиёд мутахассислари жойларга чиқиб, 50 мингга яқин беморларга тиббий хизмат кўрсатган. Шу билан бирга, хориждан 40 минг нафарга яқин беморлар даволаниш учун қабул қилинган.

Қайд этилишича, йил якунига қадар 100 турдан ортиқ янги ташхислаш ва даволаш услублари амалиётга татбиқ этилади.

«Натижада ҳар бир ҳудудда қўшимча равишда яна 1000 нафаргача беморларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда тез ёрдам бригадаларини беморгача масофанинг яқинлигига қараб йўналтириш йўлга қўйилиши маълум қилинганди. Шунингдек, ушбу тизимдаги энг катта муаммо нима экани айтилган.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади