«Ўзтрансгаз» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани рад этилди

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда 4 триллион 904,7 миллиард сўмни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани ва 7,4 миллиард сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилгани айтилган. Бош прокуратура матбуот хизмат бунга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Telegram’даги «Kompromatuzb» каналида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилди. Унда «4 триллион 904,7 млрд сўмни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани ва 7,4 млрд. сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилгани натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани» айтилган.

Шундан сўнг акциядорлик жамияти бу хабарларга муносабат билдирди. Таъкидланишича, «Ўзтрансгаз» ўз мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилганидан хабари йўқ ва ҳозирда ҳам ҳеч бир мансабдор шахс бирор жиноий иш доирасида тергов жараёнига жалб қилинмаган.

Ушбу муносабатдан сўнг журналист Хуршид Далиев ўз Telegram каналида жамият мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилгани тўғрисидаги ҳужжат нушасида эълон қилди.

Фото: Telegram / @muxbir1

Бош прокуратура юқоридаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди. Маълум қилишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланган.

«Мазкур жиноят иши Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилганида, терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланган.

Шу сабабли, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор 16 май куни бекор қилиниб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик учун юборилган», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Мудофаа вазирлиги 36 миллиард сўмлик хато-камчиликлар тўғрисидаги «ўчирилган» ҳисоботга муносабат билдирганди. Шунингдек, 6 ойда йўл қурилишида 23,1 млрд сўм ноқонуний сарфлангани аниқлани ҳақида хабар берилганди.

 

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди