Қорақалпоғистонга янги ички ишлар вазири тайинланди

Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Давлат бошқаруви» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бунга қадар Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Маълумот учун, собиқ Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев 25 июль куни лавозимидан озод қилинганди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, 23 июль куни Эркабой Тожиев Қорқалпоғистон Республикаси прокурори бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди