Россия Тайван бўйича позициясини билдирди

Россия Хитойнинг Тайван бўйича позициясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг орол ишларига аралашишга йўл қўйилмаслик ҳақида АҚШ президенти Жо Байденга қарши огоҳлантиришини олқишлаган.

«Албатта Пекин билан бирдамликдамиз. Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиламиз ва дунёдаги ҳеч бир давлат буни шубҳа остига қўйишга ҳақли эмаслигига ишонамиз. Ишончимиз комилки, халқаро майдондаги бундай хатти-ҳаракатлар фақат қўшимча кескинликни келтириб чиқариши мумкин», — деган Песков.

Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, минтақавий ва глобал муаммоларнинг кўплиги туфайли дунё босим остида. Бундай қадамлар фақат ҳалокатли бўлиши мумкин, дея қўшимча қилган Песков.

Аввалроқ Хитой Россияга сармоя киритишни тўхтатгани маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Хитой Тайванда куч ишлатмоқчилиги ҳақида хабар берганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео