Тошкентда ППХ инспектори вояга етмаган болага қўпол муомала қилди — видео

Тошкент шаҳрида ППХ инспектори вояга етмаган болага нисбатна қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видеолар тарқалди. ИИВ матбуот котиби воқеа муносабат билдириб, ҳолат интизомий тартибда ўрганилишини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, ППХ инспектори вояга етмаган болага ўз ҳақ-ҳуқуқларини қўпол равишда тушунтириб, тасвирларни интернетда тарқатиб юборишга қонунан ҳаққи йўқлигини таъкидлаган.

«Секинроқ. Вояга етмаган боласан. Сал секинроқ муомала қилавер. Сен видеога олаётган, мен сенга айтаяпман — чиройли қилиб ол мени. Мени исмим Ботир, фамилиям Хасанов. Бу сен олаётган видео менга нисбатан прокуратура ёки мендан юқори турувчи органларга тақдим қилиш учун олинади», — дейди у.

Хасанов суҳбат давомида тасвирга олинаётган ҳолат видеоси интернетга тарқалиб кетса, боланинг ота-онасини судга бериш билан қўрқитган.

«Агар бу нарса интернет, сайтларга қўйиб юборадиган бўлсанг, мен шу видеога олаётган болани, сен вояга етмагансан, шунинг учун сенга масъул бўлган ота-онангни судга бераман. Сабаб мени интернет тармоқларига қўйворганинг учун. Мен Ўзбекистон республикасининг ички ишлар ходимиман, Ўзбекистон республикаси фуқаросиман. Конституциявий ҳуқуқларим бор. Тушунтира олдимми?», — дейди Ботир Хасанов.

Бола ППХ ходимига унинг ҳам Конституциявий ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтган. Хасановнинг айтишича, йигитчанинг бу хатти-ҳаракати ўзбек менталитетига тўғри келмайди. «Ўзбек халқида катта гапирганда кичкина жим туради. Катта гапириб бўлганидан кейин мени измим билан сен гапириш ҳуқуқига эгасан», — дейди у.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдирди. Унинг ёзишича, 24 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида фуқаро билан касб этикасига нолойиқ мулоқотда бўлган туман ППХ инспектори Ботир Хасановнинг ҳаракатлари интизомий тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

«Ички ишлар органлари ходимлари ёдингизда тутинг. Сиз халқнинг хизматидасиз. Сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз фуқароларнинг кўз олдида бўлгани учун одамлар сизнинг хизматингизни тасвирга олишига доим тайёр туринг. Камерадан ҳеч ҳам чўчиманг, асабийлашманг. Ҳар қандай вазиятда хизматингизни давом эттиришга шай бўлинг», — дея қўшимча қилган Ғиёсов.

Бундан олдин Фарғонада эркак ИИБ ходимига тан жароҳати етказгани, Тошкентда фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаргани, Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ИИБ ходимини ургани тўғрисида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади