Украина уруш кечишини ўзгартира олиши маълум қилинди

«The Washington Post» нашри Украина уруш тўлқинини яна бир бор ўзгартириши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди.

Фото: «delo.ua»

Мақолага кўра, Украина армияси илғор артиллерия, жумладан Американинг HIMARS реактив тизими туфайли уруш кечишини қўлга олиши мумкин. Ушбу кўп учирувчи ракета тизимидан фойдаланиб, Украина Россий ҳарбийларини ўқ-дорилар омборларини олдинги чизиқдан узоқроққа кўчиришга мажбур қилган.

Бу орқали бўлинмаларга артиллерия снарядларини етказиб бериш мураккаблашган. Украиналиклар 2 июль куни артиллерия отишмаси остида шарқдаги Лисичанск шаҳридан чиқиб кетганидан кейин Россия қўшинлари муҳим ҳудудий ютуқларга эриша олмагани таъкидланган.

Чекиниш Россияга Луганскни тўлиқ назорат қилиш имконини берган ва бу Россиянинг апрель ойида Киев атрофидан чекинганидан бери эришган ягона муҳим стратегик муваффақияти бўлган. Кўпгина Ғарб расмийлари ва таҳлилчилар тахминига кўра, руслар ҳудудий олға силжиш бўйича ўз имкониятларини тугатишга яқин турибди, чунки уларнинг камайган армияси Украина кучларига янги қўлга киритилган техника билан тўқнаш келади.

Бироқ ҳудудларни деоккупация қилиш кўпроқ Украинанинг ҳарбийлар кучи, артиллерия ва етарлича ўқ-дорилар билан таъминлаш қобилиятига боғлиқ бўлади.

Аввалроқ Зеленский Украина ҳудудларини озод қилиш муддатини айтганди. Шунингдек, Украинадаги уруш қачон ва қандай тугаши маълум қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди