Украинада аҳолига ош тарқатган ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Украинанинг Чугуев шаҳрида маҳаллий аҳолига палов тарқатган 36 ёшли ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.

Фото: RFE/RL

Харков вилояти ҳокимлиги раҳбари Олег Синегубов Чугуевда ўзбекистонлик эркак билан ҳамма таниш бўлганини айтган. «Ҳамма Сардор Ҳакимовнинг тирик эканига охиригача умид қилди. У доим жилмайиб турарди, очиқ кайфиятда бўлган», — деган у.

Маҳаллий имом Тимур Беридзенинг айтишича, Сардор Ҳакимов отишма пайтида ертўлада бўлиб, у ерда палов пиширишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Украина матбуотига кўра, Ҳакимов 2000 йилдан бери Луганск вилоятининг Северодонецк шаҳрида истиқомат қилган. Урушдан кейин, 2014 йилда у Чугуевга кўчиб ўтган. У ерда ўзбек ошхонаси ва зираворлар дўконини очган. Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Ҳакимов оиласини Ўзбекистонга юборган ўзи эса одамларга ёрдам бериш учун Чугуевда қолган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон фуқароси Украинадаги урушга ёлланма аскар сифатида борганини эълон қилганди. Ўзбекистон томонида эса бу бўйича маълумот йўқ.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма