ДХХ жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Кадр: Telegram / @xavfsizlik_uz

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи муқаддам судланган шахс Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган ва бошқа бир фуқарога иссиқхона ташкил этиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимият тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб, у ерда ишлаб чиқариш цехи қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пулнинг 50 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Бўстонлиқ туманида кузатилган ҳолатда эса 1990 йилда туғилган шахс бошқа бир фуқарога тегишли фермер хўжалигига боғдорчилик учун 49 йил муддатга ажратилган 35 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдоларига чиқармасдан харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ҳам ўзганинг ишончига кириб, Бўстонлиқ туманидаги маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга тегишли 3 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 680 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Бу йўналишда ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 5 гектар сувли ер майдонини 200 миллион сўмга сотмоқчи бўлади ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи танишлари орқали ернинг тегишли ҳужжатларини харидор номига расмийлаштириб беришни режа қилади. У сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижон шаҳрида ва Олтинкўл туманида яшовчи, муқаддам судланган 3 нафар шахс ҳам ўзаро тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали Олтинкўл туманидаги кичик саноат зонаси ҳудудидан 4,5 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 36 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Улардан бири сўралган пул маблағидан 10 700 АҚШ долларини олган вақтида хизматнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда департамент ходимлари томонидан ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг икки нафар шериги ҳам қўлга олинди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати июнь ойи бошида ҳам Андижон ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйганди. Шунингдек, хизмат Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйган. Эркак айланма йўллар орқали олиб кирилган дорини 12,2 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди