Эрон–Афғонистон чегарасида ҳарбийлар ўртасида тўқнашув содир бўлди — видео
Эрон ва Афғонистон чегарасида 31 июль куни ҳарбийлар ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда «ИРНА» агентлигига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Қайд этилишича, агентликка қуролли тўқнашув ҳақида Эроннинг Хирманд тумани раҳбари Мейсам Баразанде маълум қилган.
«Ҳозиргина Ҳилманд вилояти чегарасида Эрон чегарачилари ва Толибон ҳаракати ўртасида тўқнашувлар юз берди», — деган тумани раҳбари вазиятнинг кескинлашувига нима сабаб бўлганини ошкор қилмаган ҳолда.
Ўз навбатида, Нимроз вилоятининг Канг туманидаги «Толибон» чегара қўшинлари бригадаси қўмондони ТОЛОнеwсъга эронлик чегарачилар биринчи бўлиб ўт очганини маълум қилди. У, шунингдек, афғон кучларида бир киши ҳалок бўлганини, яна бири киши эса яраланганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, Эрон–Афғонистон чегарасидаги кескинликлар кўпинча Толибон ҳаракати томонидан амалга ошириладиган демаркация ва қурилишлар туфайли юзага келади. Расмий равишда Теҳрон бундай ишлар фақат икки томонлама алоқа ва тегишли келишувдан кейин амалга оширилиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган.
Аввалроқ Покистон чегарачилари ва «Толибон» ўртасида 28 июль куни Спин Булдакдаги назорат пунктида тўқнашув юз берганди. Шунингдек, Покистон 15 апрель куни чегарачилари ўлдирилгани сабабли Афғонистон ҳудудига авиазарба берган. берилган авиация ва артиллерия ҳужуми оқибатида камида 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган. «Толибон» авиазарба сабабли Покистонга норозилик нотаси топширган.



