Испанияда расмийлардан энергияни тежаш учун бўйинбоғ тақмаслик сўралди

Испания бош вазири Педро Санчес вазирлар, амалдорлар, тадбиркорлардан электр энергиясини тежаш мақсадида зарурат бўлмаса бўйинбоғ тақмасликни сўради. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Фото: «Adorable news»

Маълум қилинишича, бош вазир конференцияга бўйинбоғсиз келган ва бу билан кондиционерлардан фойдаланишни камайтириш, натижада электр энергиясини тежаш борасида ўрнак кўрсатаётганини айтган.

«Мен бўйинбоғ тақмаганман. Бу биз ҳаммамиз энергияни тежашимиз мумкинлигини англатади. Мен барча вазирлар, амалдорлар ва хусусий сектордан имкон қадар зарурат бўлмаганда бўйинбоғ тақмасликни сўрадим. Шундай қилиб, барчамиз энергияни тежаймиз», — деган у.

Аввалроқ Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинганди. Шунингдек, Францияда эшик очиқ ҳолда кондиционер ёққанларга жарима белгиланганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди