Навоийда икки йигит антимайнер қурилмаларини ўғирлаб кетди

Навоий вилояти Кармана туманида 31 май куни икки йигит 3 миллиард 285 миллион сўмлик 30 та антимайнер қурилмасини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва унинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-техник тадбирлар ўтказилган.

Бунинг натижасида А.Ғ.га тегишли 2 дона «АНТМАЙНEР Т19» аппаратлари Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И.А. томонидан фойдаланиб келинаётгани аниқланиб, ундан ушбу қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг А.Ф. Ибрагимов билан тезкор суриштирув олиб борилиб, мазкур антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Н.Ф. ва Р.А. эканлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Н.Ф. ва Р.А.лар қўлга олинди ва Н.Ф.нинг яшаш хонадонидан 11 дона «АНТМАЙНEР Т19» қурилмалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда қўлга олинган Н.Ф. ва Р.А.ларнинг «Қуролтаев Алибек» исмли ҳамда бошқа жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Андижон вилоятида яшовчи криптo-активлар билан шуғулланувчи фуқаро наманганлик бошқа бир фуқаронинг банк картасидан 10 миллион сўм маблағ ўғирлаганди. Ушбу ноқонуний ҳаракатни Қирғизистон Республикаси фуқароси — 24 ёшли О.С. Бишкек шаҳридан туриб амалга оширган.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади