Олимлар Ер айланиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатганини маълум қилди

Олимлар Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги кескин ошганини аниқлади. Бу ҳақда «TimeAndDate» хабар берди.

Фото: «shutterstock»

Маълум қилинишича, 29 июнь куни Ер айланиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатган — шу куни сайёра ўз ўқи атрофида одатдагидан 1,59 миллисекундга тезроқ айланган.

Қайд этилишича, айни пайтда олимлар сайёранинг айланиш тезлигига нима таъсир қилганини аниқ билмайди. Уларнинг фикрича, тезликнинг ўзгариши сайёрадаги барча навигация тизимлари, шунингдек, компьютерлар, смартфонлар ва алоқа тизимларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатади.

Маълумотларга кўра, сайёра тезлиги 1973 йилдан бери ўлчаб келинади, олимлар бу ишни атом соатлари ёрдамида амалга оширади ва шу тариқа Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини якунлаш учун қанча вақт кераклигини аниқлайди.

Аввалроқ Даниянинг Копенгаген университети олимлари Ер атмосферасида юқори реактив кимёвий модданинг янги турини аниқлаганди. Шунингдек, британиялик астрофизик Аластер Ганн агар Ер тескари йўналишда айлана бошласа, ним юз бериши мумкинлигини айтганди. 

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма