Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 2–5 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 августда 20–25 даража, 4–5 августда 22–27 даража, кундузи 2 августда 30–35 даража, 3–5 августда 34–39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 2 августда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 2 августда 32–37 даража, 3–5 августда 34–39 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 2–3 августда кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади; 4–5 августда кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 2 августда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 2–3 августда 34–39 даража, 4–5 августда 35–40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 2 августда 30–35 даража, 3–5 августда 32–37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 2–3 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 4–5 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2–3 августда кечаси 13–18 даража, кундузи 20–25 даража бўлади; 4–5 августда кечаси 15–20 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото