Қашқадарёда «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан 8–12 август кунлари «Ёшлар туризми» қурултойи ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши ахборот хизмати

Ушбу тадбир Президентнинг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Қурултойда 800 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, МДҲ давлатларидан (Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ёшлар Шаҳрисабз туманига ташриф буюради.

Шунингдек, Аббос Сулаймонов, Ҳуснора Шодиева, Рухсора Миржалилова, Элёр Мелибоев, Ҳожиакбар Рўзметов каби ёшлар орасида машҳур бўлган блогер ва хонандалар ҳам иштирок этади.

«Лочин» оромгоҳида бошланадиган тадбирдан китобхонлик, маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий кўнгилочар тадбирлар, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, ёшлар таниқли театр ва кино ижодкорлари билан ижодий мулоқот қилиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, қурултой доирасида иштирокчилар учун туризм объектларига саёҳатлар уюштирилиши режалаштирилган. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун инфотур ҳам ташкил қилинади. Тадбир маҳаллий ва хорижий ОАВ орқали ёритилади.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади