Рейтинг. Европадан келган «келгинди» вирус, ёнғин сабаб камайган вабо ва Фижидаги қизамиқ

Дунёда 2019 йилнинг охирида пайдо бўлиб, бутун сайёра бўйлаб тарқалган коронавирус миллионлаб одамнинг ҳаёти, режалари ва келажагини ҳам ўзгартириб юборди, 6,414,626 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Аммо қанчалик жиддий талофатларга олиб келмасин, COVID-19 инсоният тарихидаги ягона ёки энг ваҳимали эпидемия эмас. «Bugun.uz» турли даврларда кўплаб инсонларнинг ёстиғини қуритган эпидемияларга тўхталиб ўтади.

Фото: «Bugun.uz»

Хитойдаги номи маълум бўлмаган эпидемия (милоддан аввалги 3000 йил)

Касалликлар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган. Милоддан аввалги йилларда ҳам тури мамлакатларда давосиз дардлар зарарланиш ва эпидемиялар бўлган, ҳозиргидек технология ва текшириш усуллари йўқлиги сабаб ҳам бугунги кундаги енгил касалликлар оғир кечиб, ҳатто ўлимга олиб келган бўлиши ҳам мумкин. Шулардан бири бундан тахминан 5 минг йил аввал Хитойнинг шимоли-шарқидаги аҳолининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган эпидемия ҳисобланади.

Фото: «Qiushi Journal»

Бундай хулосага келишга ушбу мамлакатнинг Ҳамин Манга номли ҳудудда археологлар олиб борган қазилма ишларида топилган уй қолдиқлари сабаб бўлган. Гап шундаки, уй қолдиқларининг ичидан турли ёшга мансуб одамларнинг скелети топилган. Мазкур лойиҳага раҳбарлик қилган Я Вей Чжоу ва Гонг Чжу ўз тадқиқотларида, ўликлар сони шунчалик кўпайганидан тириклар уларни тамойилига биноан дафн қилишга улгурмагани ва шунинг учун ҳам уларни бирин-кетин уй ичига олиб кириб қўяверганини ёзиб қолдирган.

Яна мамлакатнинг худди шу қисмида, олиб борилган бошқа бир қазилма ишларида ҳам айнан ўша даврга оид скелетлар топилган. Марҳумларни кўмиш имконсиз бўлгани тахмин қилинган ҳар икки ҳолатдан келиб чиқиб, бу номи маълум бўлмаган эпидемия билан боғлиқ деган қарорга келинган.

Афинадаги эпидемия (Милоддан аввалги 430 йил)

Фото: «Alchetron»

Афинада милоддан аввалги 430 йилда авж олган эпидемия Пелопоннес урушининг иккинчи йилида бошланган эди. 4 йил ичида аҳолининг 25 фоизи, деярли 75–100 минг одам ҳаётдан кўз юмган. Эпидемия ўлат билан боғланишига қарамай, мутахассислар касалликка аслида ичтерлама сабаб бўлганини таъкидлайди. Яна тахминларда Ливия, Эфиопия ва Мисрда бўлган мазкур касалликни, спарталиклар шаҳарни қамал қилиш вақти Афинага олиб келгани айтилади.

Антонин вабоси (Милоддан аввалги 165–180 йиллар)

Фото: «The World History Encyclopedia»

Касалликни тавсифлаган юнон физики — Гален номи билан ҳам машҳур бўлган Антоннин вабоси Рим империясида тарқалган илк эпидемия эди. Тахминларга кўра, мазкур эпидемияга ҳам аслида, худди Афинадаги сингари бошқа касаллик сабаб бўлган. Замонавий мутахассислар унинг белгиларини (даҳшатли тошма) чечак билан боғлайди.

Касалликнинг қандай келиб чиққани номаълум, аммо айнан шундай симптомларга эга касаллик, тахминан ўша вақтда Хитойда ҳам кузатилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, римликлар ушбу эпидемияни Дажла дарёсига яқин ерларга қилган сафарлари давомида юқтириб олган бўлиши мумкин. Бошқа бир версияда эса римликларга касалликни xунлардан юқтириб олган қадимги герман қабила вакиллари олиб келгани айтилади.

Юстиниан вабоси (541–549 йиллар)

Фото: «Brewminate»

Византия императори Юстиниан биринчининг номи билан аталган вабо, тахминан 25 мингдан 100 минггача бўлган одамни ҳаётдан олиб кетган. Император айнан мазкур вабо туфайли Рим империяси билан бирлашиш режасидан воз кечган. Унинг ўзи ҳам касалликни юқтирган, лекин тақдирнинг инояти билан тирик қолган.

Касалликнинг қаердан, қандай келиб чиқиши ҳақида тадқиқотчилар кўп бош қотирганига қарамай, аниқ бир хулоса йўқ. Баъзи манбаларда келиб чиқиши Миср, Эфиопия билан боғлиқлиги айтилса, бошқа бирида касалликнинг Марказий Осиёдан келгани, кейин Европа, Осиё, Шимолий Африкани қамраб олгани айтилади.

Қора ўлат (1347–1351 йиллар)

Фото: «Financial Times»

Инфекция ўчоғи Марказий Осиёда бўлиши мумкинлиги айтиладиган ўлатнинг асосий ташувчиси бургалар бўлган. Қўзғатувчи Осиёдан Ғарбга карвонлар билан бирга кириб келиб, Сицилия портларидан Европа бўйлаб тарқала бошлаган. Қора ўлим номини олган ўлат бора-бора бутун дунёни қамраб олган.

Касаллик табиатини тушунмагани одамларда ваҳима уйғотган. Шифокорлар ҳимояланиш учун тумшуғи бор ниқоб тақиб, махсус костюм кия бошлаган. Ўлимлар сони аниқ эмас, лекин касаллик тахминан 25 миллион Европа аҳолисини ҳаётдан олиб кетган.

Америкадаги эпидемия (1492–1520 йиллар)

Фото: «Time»

Америка кашф қилинганидан кейин европаликлар ўзлари билан бирга ушбу қитъага маҳаллий аҳолида иммунитет йўқ бўлган бир қанча касалликларни ҳам олиб келган. Оқибатда жудаям қисқа муддат ичида турли инфекциялардан бир неча ўн минг одам — тахминан 90 фоизга яқин маҳаллий аҳоли вафот этган. Инк ва ацтекларларнинг йўқолиб кетишига айнан «келгинди» — европадан келган вирус ва бактериялар сабаб бўлган.

Буюк Лондон вабоси (1664–1666 йиллар)

Фото: «The Wire»

Лондондаги ушбу вабо билан боғлиқ ҳисоботларда 68 596 га яқин одам вафот этгани айтилади, лекин ҳақиқий ўлим сони 100 мингдан ошган. Бу эса ўша вақтдаги шаҳар аҳолисининг деярли 20 фоизини ташкил қилган. Ўша йили Европа улкан оммавий дафн маросимини эсга солган. Ўликлар билан бирга касаллик ташувчиси деб тахмин қилинган ит ва мушукларнинг жасади ҳам уйилиб ётарди. Эпидемия бошқа бир офат — 1966 йил 2 сентябрда бошланиб, шаҳарнинг катта қисмини вайрон қилган ёнғин сабаб тўхтаган.

1817–1824 йиллардаги вабо

Фото: «Time»

Бир неча асрлик тарихга эга эканига қарамай, айнан 1817 йилдаги вабо глобал касалликка айланган. Ҳиндистонда авж олган вабо умумий ҳисобда 100 мингдан кўпроқ инсонни умрига завол бўлган. Тахминларга кўра, вабонинг Ҳиндистондан Осиё, Европа ва ҳатто Шимолий Америкага тарқалишига Британиянинг колониал сиёсати сабаб бўлган. Ҳарбийлар ва денгизчилар касалликнинг асосий ташувчиси бўлган. Сўнгги 150 йил давомида инсоният 7 та вабо пандемиясини бошдан кечирган.

1826–1837 йиллардаги вабо

Фото: «Wikipedia»

Вабонинг иккинчи тўлқини асосан Шарқ мамлакатларида кузатилган. Эпидемия бир зумда жадаллашган: ўн минглаб баъзи мамлакатларда эса юз минглаб одам вафот этган. Унинг иккинчи тўлқини авж олган вақт, кўплаб мамлакатлар қатъий карантин чекловларини жорий қилган давр сифатида тарихга кирган. Бу касалликни тарқалишини бироз секинлаштирганига қарамай, бу чекловлар норозилик келтириб чиқарган.

Фижидаги қизамиқ (1875 йил)

Фото: «Wikipedia»

1875 йил авж олган қизамиқ қўзғатувчисини Фижига қирол Такомбау Сиднейга ташрифидан кейин олиб келган. Вирус Фижи бўйлаб шамол тезлигида тарқалганидан жасадлар даҳшатли даражада кўпайиб кетган. Унда Фижининг ҳар учинчи фуқароси — тахминан 40 минг одам вафот этган.

Испан гриппи (1918 йил)

Фото: «Financial Times»

Касаллик испан гриппи аталишига қарамай, у билан зарарланиш илк бор 1918 йил январда Америкада қайд қилинган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Европага америкалик аскарлар олиб келган касаллик ўша вақтдаги санитария шароити қониқарли бўлмагани учун ҳам бир зумда тарқалиб келган. Биринчи марта Америкада қайд қилинган бўлса, унда нега испан гриппи деб аталган? Гап шундаки, мамлакат ҳукумати касаллик ҳақидаги маълумотларни тарқалишини истамаган. Испания эса биринчи бўлиб у ҳақида ошкора маълумот берган.

3 йил ичида 1,5 миллиард одам вафот этган. Турли манбаларда ўлим сони 2040 миллиондан 100 миллионгача экани айтилади. Касалликнинг уруш ва мамлакатлараро транспорт алоқалари сабаб кенг тарқалган. Профилактика чораларига амал қилинмагани ва вирусларнинг табиатини тушунмаслик вазиятни янада ёмонлаштирган. Эпидемия билан боғлиқ вазият 1919 йил, зарарланганларнинг аксарияти вафот этгани, қолганларда эса вирусга иммунитет ривожлангани боис бироз яхшиланган.

Чўчқа гриппи (2009 йил)

Фото: «Heroine»

2009 йил баҳор фасли Мексикада пайдо бўлган гриппнинг янги штамми пандемияни келтириб чиқарган. Бир йил ичида сайёранинг деярли бир ярим миллиард аҳолиси чўчқа гриппи билан касалланган. Маълумотларга кўра, касалликдан тахминан 151–575 минг одам вафот этган. Касаллик асосан болалар ва ёшларга юққан.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди