Самарқанддаги жума намозига тўпланганлар «Толибон» мухлислари деб талқин қилинди

Самарқанд шаҳридаги «Намозгоҳ» масжидида 29 июль куни муфтий Нуриддин Холиқназаров одамлар билан суҳбат қурди. Шундан сўнг намозхонлар муфтийнинг дуосини олиш учун йўл ёқасигача тўп-тўп бўлиб борди.

Фото: Telegram / @anserenko

Мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муфтийни зиёрат қилишга интилганларни «Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари (Толибон) мухлислари», дея асл вазиятдан одамларни чалғитишга уриниб, ижтимоий тармоқларда турли изоҳлар ёзган.

Фото: Мусулмонлар идораси ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида 25–26 июль кунлари «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган «Толибон» делегацияси ҳам мазкур жума намозида қатнашган.

«Эълон қилинган ижтимоий тармоқ материалларидан яққол намоён бўлмоқдаки, мўмин-мусулмонлар муфтий ҳазратларини зиёрат қилиш ва у кишининг дуоларини олиб қолишга интилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай изоҳларни ёзмаслик ва уларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.

Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотларига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко 30 июль куни Telegram каналида Самарқанддаги «Толибон» вакиллари иштирок этган жума намози тўғрисида пост қолдирганди. У толибларни Афғонистоннинг ўзида ҳам бундай мамнуният билан кутиб олинмаслигини ёзган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди