Сербия–Косово чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлгани айтилмоқда — видео

Сербия–Косово чегарасида 31 июль куни қуролли тўқнашув содир бўлгани, Сербия армияси шай ҳолатга келтирилгани хабар қилинди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, Косово аҳолиси уйларини тарк этмаслик ва деразадан узоқроқ туриш ҳақида огоҳлантирилмоқда. Сербия чегарада тўсиқлар қурмоқда, Косово махсус кучлари эса чегарани ёпган.

Сербия оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Косово шимолида ҳаво ҳужуми сиреналари чалинмоқда, чегара ҳудудда яшовчи аҳоли эса ўқ овозларини эшитган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сербия томонида ярадорлар бор.

Кейинчалик Сербия ҳарбийлари Косово билан чегарага етиб боргани айтилди. Сербия президенти Александр Вучич Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган Косово республикаси полицияси ярим тунда мамлакат шимолида яшовчи сербларга қарши операция ўтказишни режалаштираётганини айтди.

«Ўйлайманки, ҳеч қачон бугунгидек қийин ва оғир аҳволда бўлмаганмиз. Нега мен буни айтдим? Приштина режими ўзини қурбон сифатида кўрсатиб, дунёдаги кайфиятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда», — давлат раҳбари.

Косово 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган. Уни АҚШ ва Европанинг кўплаб давлатлари тан олган. Белград Косово мустақиллигини тан олмай келмоқда.

Аввалроқ Косово урушининг «архитектори» — АҚШ ташқи ишлар вазири вафот этгани хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди