Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 140 кг гўшт тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Дарбанд» йўл-патруль хизмати масканида 28 июль куни «Cobalt» тўхтатиб текширилганда 100 килограммдан ортиқ номаълум гўшт олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ушбу аниқланган гўшт маҳсулотини текшириб кўриш учун Бойсун туман ветеринария лабораториясига топширилди. Текширув натижасига кўра, гўшт йирик шохли мол гўшти истеъмолга яроқсиз бўлиб, соф вазни 140 килограммни ташкил этди.

Маҳсулотни Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади