Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди

Тошкентдан Дубайга 31 июль куни учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, YH-333 Тошкент–Дубай йўналишидаги йўловчи рейси самолёт бортидаги бемор йўловчи туфайли учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Беларуснинг «Belavia» рейси техник носозлик туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлганидан сўнг яна Минскдан Тошкентга учганди. Маълум қилинишича, 2021 йил 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да Минск аэропортидан Тошкентга учган Беларусь авиакомпаниясининг «Boeing 737-800» самолёти республика чегарасига етиб бормай, ортига бурилиб, пойтахт аэропортидан унча узоқ бўлмаган жойда айлана бошлаган.

Минск аэропортининг хабар беришича, экипаж техник сабабларга кўра қайтишга қарор қилган. Тошкент вақти билан 01:30 да «Boeing-737 Belavia» Минск миллий аэропортига эсон-омон қўнган. Қўниш одатдагидек амалга оширилган. Авиакомпания ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган, бироқ унинг расмий сайтида Тошкентга парвоз 02:30 га кўчирилгани ҳақида хабар пайдо бўлган.

Аэропортнинг онлайн таблосига кўра, самолётнинг Тошкентга ҳақиқий парвози соат 03:27 да амалга оширилган. Шундай қилиб, «Belavia»нинг Тошкентга парвози тахминан беш соатга кечиккан.

Аввалроқ Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди