Тошкентдан Новосибирскка автобус қатновлари қайта тикланади

Ўзбекистондан Россиянинг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 1 августда мазкур йўналишда «Yulduz-SX» хусусий корхонаси ўзининг «Yutong» русумли автобусларида қатновларни амалга оширади. Тошкент—Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни ташкиллаштирилади. Ушбу йўналишда автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 803 минг сўм этиб белгиланган.

Новосибирск—Тошкент йўналишида қатновлар эса ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, июлда Ўзбекистон пандемия бошланганидан бери илк бор Қирғизистон билан автобус қатновини тиклганди. Шунингдек, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 2 апрелдан Тожикистонга автобус қатнови синов тариқасида йўлга қўйилган эди.

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради