Андижон ва Жиззах вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Дилшодбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Дилшодбек Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2001 йил Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими ўқув услубиёт хонаси компьютер-оператори вазифасидан бошлаган. Мазкур тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: ЎзА

Тайинловга қадар Акмал Савурбаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департамент бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қатор вилоят ҳокимларига 9 март куни оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлар тайинланганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма