АҚШ Тайван яқинида кема ва самолётлар жойлаштиришни бошлади

АҚШ армияси Тайван яқинига кема ва самолётлар жойлаштирмоқда. Бу ҳақда «Nikkei Asia» хабар берди.

Фото: АҚШ денгиз флоти

Маълум қилинишича, фаоллашув АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга кутилаётган, аммо тасдиқланмаган ташрифи олдидан амалга ошмоқда.

Тайван оммавий ахборот воситалари Нэнси Пелоси сешанба куни кечқурун Тайванга ташриф буюриши мумкинлигини хабар қилган. Хитой жавобан ташрифи «жиддий оқибатларга олиб келиши» ва мамлакат миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришини таъкидлаган.

Пелоси Осиёга сафари давомида Япония, Жанубий Корея, Малайзия ва Сингапурга ташриф буюришни режалаштирган. ОАВ спикер Тайванга ташриф буюриши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Унинг ўзи хавфсизлик билан боғлиқ сабабларга кўра бунга изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрса, қатъий чоралар кўриш билан таҳдид қилганди. Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэйнинг айтишича, агар АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ташрифини бекор қилмаса, Хитой армияси унинг олдини олиш чораларини кўради. Пелосининг ташрифи «ягона Хитой» тамойили ҳамда Хитой ва АҚШнинг учта қўшма коммуникеси қоидаларини жиддий равишда бузиши айтилган.

Шундан сўнг, 90 та самолёт ва вертолётлар билан қуролланган Америка атом авиаташувчиси «Рональд Рейган»нинг ҳужум гуруҳи Жанубий Хитой денгизига кирган, Хитой эса икки кунлик ҳарбий машғулотларни бошлаган. Бунинг фонида Тайван ҳам ҳарбий машғулотлар бошлаган.

Пелосининг Тинч океани томонга ҳаракатланган самолёти эса Гавайига қўнган ва спикернинг Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб сафаридан Тайван четлаштирилган.

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев