Бугун оқшоми. Блокдан чиққан ижтимоий тармоқлар, Сербия–Косово чегарасидаги тўқнашув ва Ироқ пойтахтига киритилган қўшинлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугун — 1 август — даҳшатлашиб бораётган ёзининг охириги ойи бошланган кун. Бу ёз қолган ҳаётимиздаги энг салқин ёз. Эслаб қолинг. Лекин бундай бўлишига йўл қўймаслик ҳам ўз қўлимизда. буни ҳам эслаб қолинг.

Расман: Twitter, WeChat ва ВКонтакте’га қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Фото: «Bugun.uz»

Бу йилги 1 август икка карра ўзгача: биринчидан, ОТМларга кириш имтиҳонларисиз ўтаётган кун; иккинчидан, «қафасга тиқилган» Twitter, WeChat ва Вконтакте (деярли)«озод қилинди». (балки буни ўқиётганингизда улар блокдан ҳам чиқарилгандир, агар шундай бўлса, ушбу мақолани шейр қилинг). Аммо, маълум қилинишича, TikTok платформаси билан музокаралар давом этяпти. «Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради», дейилади АОКА ахборотида.

Доим шундай бўлсин, платформалар билан биргаликда одамлар ҳам озод ва эркин ҳаракатлансин Янги Ўзбекистонда. Янги Ўзбекистон орзудаги Ўзбекистонга айлансин. Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов айтганидек, «бу ҳали бошланиши» бўлсин!

Бугунги кун учун бундан яхшироқ ва муҳимроқ хабар бўлиши мумкин эмас, аммо, майли, анъанамизга содиқ қолган ҳолда бошқа хабарларни ҳам келтирамиз.

Бугун қайсидир жиҳатдан тайинловлар куни бўлди: Андижон ва Жиззах вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди, Зафаробод туманига эса ҳоким тайинланди.

Дилшодбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

1980 йилда туғилган Каримов тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Фото: ЎзА

Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департамент бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фото: Telegram / «Давлат бошқаруви»

Ўткирбек Раҳманов Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Раҳманов Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Анъана, Асадов айтганидек, давом этади: Президентнинг ҳафталик иш графиги эълон қилинди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларни эълон қилди. Унга кўра, ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

Фото: Президент матбуот котиби

Шуниндгек, давлат раҳбари 28 июлдан бери Ўзбекистонда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳафтада Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Президент унда иштирок этиш учун мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади. Таъкидланишича, тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Таҳликали бўлиб бораётган дунёда нима гап?

Сербия–Косово чегарасида зиддият юзага келди.

Косовода 31 июль оқшомида қисман тан олинган республика раҳбарияти ва серб ҳамжамияти ўртасидаги навбатдаги кескинлашуви юз берди. Тунда чегара ҳудудларида отишма ва сирена овозлари эшитилди. «Bugun.uz» тунда содир бўлган воқеалар хронологиясини тақдим этади — Сербия-Косово чегарасида можаро: тунда нималар содир бўлди.

Ироқ пойтахтига қўшинлар киритилди.

Ироқ пойтахти Бағдодга норозилик намойишлари фонида қуролли кучлар ва полиций ўз бўлинмаларини киритишни бошлади. Намойишга, аввал хабар қилинганидек, бош вазирликка номзод Муҳаммад ал-Суданий сабаб бўлган. Аҳоли у эронпараст сиёсатчи саналиши ва унинг тарафдорлари Ироқни Эрон билан бирлаштириш тарафдори эканини билдирган. Бош вазир лавозимга яна бир номзоднинг тарафдорлари бир ҳафта ичида иккинчи марта парламент биносини эгаллаб олган.

Таъкидланишича, ҳарбий техника аллақачон Бағдод аэропорти яқинида жойлаштирилган. Бағдоднинг «яшил зонаси» деб аталадиган ҳудудда АҚШ элчихонасига борадиган йўлда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилмоқда. Юқори амалдорларнинг аксарияти аллақачон мамлакатни тарк этгани айтилган.

Хитой Тайван қирғоғи яқинида гипертовушли ракета учирди. АҚШ Тайван яқинида кема ва самолётлар жойлаштиришни бошлади.

Тайван қирғоқларидан 120 километр узоқликда жойлашган Пингтан ороли яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг DF-17 комплексининг гипертовушли ракетаси синовдан ўтказилди.

Маълум қилинишича, ракета учириш 1 августь куни Хитой Халқ Озодлик Армияси ташкил топганининг 95 йиллиги арафасида амалга оширилган. Синовлар олдидан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга бўлажак ташрифи муносабати билан АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик кучайганди. Ташрифни ёритиш учун Жанубий Хитой денгизида «Рональд Рейган» самолёт ташувчисининг ҳужум гуруҳи келган.

DF-17 ўрта масофали ракета тизими (Donfeng-17) DF-16 комплексининг ишланмаси ҳисобланади. Унинг баллистик ракетасига жанговар каллак сифатида DF-ZF гипертовушли планердан фойдаланилган, у 10 Марч (12 300 км/соат) тезликда ҳаракатлана олади. Комплекс оддий ва ядро каллаклари билан бирга 2,5 минг километр масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Фаоллашув АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга кутилаётган, аммо тасдиқланмаган ташрифи олдидан амалга ошмоқда.

Фото: АҚШ денгиз флоти

Тайван оммавий ахборот воситалари Ненси Пелоси сешанба куни кечқурун Тайванга ташриф буюриши мумкинлигини хабар қилган. Хитой жавобан ташрифи «жиддий оқибатларга олиб келиши» ва мамлакат миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришини таъкидлаган.

Пелоси Осиёга сафари давомида Япония, Жанубий Корея, Малайзия ва Сингапурга ташриф буюришни режалаштирган. ОАВ спикер Тайванга ташриф буюриши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Унинг ўзи хавфсизлик билан боғлиқ сабабларга кўра бунга изоҳ беришдан бош тортган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма