22:53 | 01.08.22 214

Давлатларнинг уй-жой нархи бўйича рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистоннинг ундаги ўрни маълум бўлди

Numbeo таҳлилий хизмати энг арзон ва қиммат уй-жойга эга давлатлар рейтингини тузди. Ўзбекистоннинг ундаги ўрни маълум бўлди.

Фото: «Bugun.uz»

Рейтингда юқори поғонани эгаллаган давлатларда турар-жой нархи қиммат, қуйи ўриндаги мамлакатларда эса нарх арзон ҳисобланади. Рўйхатдан жами 105 та давлат ўрин олган бўлиб, тадқиқотда шаҳар марказидаги уй-жойнинг ўртача нархи инобатга олинган. Шу тариқа, рейтинда Ўзбекистон 91-ўринни қайд этган, шаҳар марказидаги уй-жойнинг бир квадрат метри ўртача 1101,80 долларга баҳоланган.

Квадрат метри энг қиммат бўлган бешта давлат эса қуйидагилар:

  • Гонконг – 31 490,9 доллар;
  • Сингапур – 19 703,25 доллар;
  • Жанубий Корея – 15 244,45 доллар;
  • Швейцария — 12 828,88 доллар;
  • Хитой – 10 874,5 доллар.

Турар-жой арзон бўлган бешта мамлакат қуйидагилар:

  • Бангладеш – 832,35 доллар;
  • Венесуэла — 742,30 доллар;
  • Тунис – 737,43 доллар;
  • Миср – 636,11 доллар;
  • Покистон – 516 доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, «Mercer» консалтинг компанияси чет элликлар учун 2022 йилда яшаш нархи бўйича энг арзон ва қиммат бўлган шаҳарлар рейтингини тузган.