Дональд Трамп солиқлардан қочиш учун собиқ рафиқасини гольф майдонига дафн қилди — фото

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп собиқ рафиқаси Ивана Трампни Нью-Жерси штати Бедминстер шаҳридаги гольф клуби майдончасига дафн қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, собиқ президент маҳаллий қабристонларга берилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида шундай қарорга келган. Нью-Жерсида қабристонлар даромад солиғи, мулк солиғи ва савдо солиғидан озод қилинган. Трампнинг маҳаллий ҳукумат билан олдинги келишуви туфайли Бедминстер аллақачон солиқ имтиёзлари олиш ҳуқуқига эга, чунки гольф клуби аллақачон қишлоқ хўжалиги ерлари сифатида белгиланган.

Фото: «AP»

Трамп биринчи марта 2007 йилда Бедминстерда оилавий қабристонни ташкил қилиш режасини эълон қилган. Кейинчалик сиёсатчи у ерда 300 ўринли каттароқ қабристон қурмоқчи бўлган, аммо жамоатчилик бунга рухсат бермаган. Трамп бир неча бор Бедминстерда дафн этилишини исташини айтган.

Натижада АҚШнинг собиқ президентининг биринчи рафиқаси Ивана Трамп 20 июль куни гольф майдончаси участкасига дафн қилган. Трампнинг собиқ рафиқаси 14 июль куни уйида зинадан йиқилиб, ўлган ҳолда топилган.

Фото: «Daily Mail»

Марҳума 73 ёшда бўлган. У ётган қабр атрофи дарахтлар билан ўралган. Бу Трамп оиласи қабристонига ажратилган ўнта участкадан биринчиси ҳисобланади.

Фото: «Daily Mail»

Аввалроқ Эрон олий раҳбари Twitter’даги аккаунтида Трампни гольф майдончасида йўқ қилиш ҳақида видео жойлаганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди