Дунёнинг яна бир давлатида маймунчечакдан ўлим қайд этилди

Ҳиндистоннинг Керала штатида маймунчечакка чалинган бемор касалликдан вафот этди. Бу ҳақда «The Indian Express» хабар берди.

Фото: «Science» / Иллюстратив

Маълум қилинишича, марҳум йигит Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб қайтган. Унда касаллик аломатлари кузатилмаган.

«Йигитда маймунчечакнинг симптомлари қайд этилмаган. У энцефалит (миянинг яллиғланиши) ва чарчоқ аломатлари билан касалхонага ётқизилган. Марҳумнинг қариндошлари у вафот этган куни тест топширган. Текширув маймунчечакдан ўлим даражаси жуда пастлиги сабабли ўтказилган», дейилган Керала соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Таъкидланишича, йигит маймунчечакдан вафор этганларни дафн қилиш қоидаларига мувофиқ кўмилган. У алоқада бўлган шахслар эса кузатилмоқда.

Аввалроқ Европада маймунчечакдан илк ўлим қайд этилганди. Бунгача касалликдан АФрикада ўлим ҳолати кузатилган. Шунингдек, маймунчечак ва ковидга бир вақтда чалиниш ҳолати аниқланган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото