Жиззахда ер ажратиб бериш учун 11 млн сўм олган фермер ушланди — видео

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 7,5 гектар ерни сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Вазият 24» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Зарбдор туманида деҳқончилик қилиш ниятида фермер хўжалиги раҳбарларидан бири билан 1 гектар ерни 5 миллион сўмга сотиб олишга келишган. Фермер пулларни 2022 йилнинг май ойида олган бўлсада, ерни ажратиб бермай келган.

Харидор фермерга пулларини қайтариб беришини сўраган вақтда у яна 6 миллион сўм сўраб, шунда 7,5 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган.

Деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ИИБга берган аризага кўра ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалиги раҳбари 6 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди