Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси июль ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида кузатув ўтказилган. Унга кўра, Наманган бир порция паловнинг ўртача нархи энг арзон сотиладиган вилоят деб топилган — 15 000 сўм. Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида — 25 800 сўм. Қуйида вилоятлардаги бир порция паловнинг нархлари очиқланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 18 000 сўм;
  • Андижон вилояти – 20 200 сўм;
  • Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
  • Жиззах вилояти –20 000 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
  • Навоий вилояти – 18 000 сўм;
  • Наманган вилояти – 15 000 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 20 300 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 18 300 сўм;
  • Тошкент вилояти – 21 300 сўм;
  • Фарғона вилояти – 18 300 сўм;
  • Хоразм вилояти – 20 000 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 25 800 сўм.

Аввалроқ Статистика қўмитаси Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берганди. 27 июль ҳолатига кўра, бир ҳафта ичида мол гўшти нархи 4 500 сўмга, қўй гўшти 1 000 сўмга қимматлашган, картошка 1000 сўмга, сабзи эса 300 сўмга арзонлашган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди