Ўзбекистонда ҳафта давомида кучли иссиқ кузатилмайди

Ўзбекистон ҳудуди бўйича 1 август куни қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37 даражагача кўтарилади.

2 август куни Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Шунингдек, 1-2 августда жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади.

«1 августда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин», — дея огоҳлантиради Гидрометеорология хизмати маркази.

Аввалроқ Термизда иссиқ ҳароратнинг 115 йиллик рекорди янгилангани, Самарқандда кетма-кет иккинчи йил жазирама рекорди ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади