Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари энг кўп қаердан келаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини асосан Қозоғистон ва Россиядан амалга оширган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўмита озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, унга кўра 6 ой давомида Қозоғистонда амалга оширилган озиқ-овқат импорти 37,9 фоизни ташкил этган. Ундан кейинги ўриндан Россия ўрин эгаллаган — 25,6 фоиз.

Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам озиқ-овқат импорти амалга оширилган:

    • Бразилия — 11,9 фоиз;
    • Беларус — 4,3 фоиз;
    • Покистон — 2,9 фоиз;
    • Бошқа давлатлар — 17,4 фоиз.

Аввалроқ 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп — 3,3 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилгани хабар қилинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди