Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистонда 2–5 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, қуйидаги ҳудудларга сел келиши кутилмоқда:
- Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 29 июль–1 август кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинганди. Марказ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирган.
Таҳлил

Қайта сайлангач машҳурлиги сўнган, ўзига берилган «Нобель»ни ноҳақ инъом деб атаган АҚШ тарихидаги биринчи қора танли президент — Барак Обаманинг ҳаёти ва иқтибослариИроқда сиёсий инқироз: Ким кимга қарши курашяпти?Пелосининг самолёти Тайванга қўнса, уруш бўладими? АҚШ Тайванни деб Хитой билан урушадими?«Энди блокировкалар ечилса керак». Алламжоновнинг ПАга қайтиши қизғин муҳокама қилинди«Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослари
Колумнистлар

Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланмаРейтинг. Европадан келган «келгинди» вирус, ёнғин сабаб камайган вабо ва Фижидаги қизамиқТурон йўлбарси — Ўзбекистон йўқотган бебаҳо бойлик. Уни қайтариш мумкинми?«Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослариCNN’га интервью берган Каримов, ўзбек халқига хиёнатда айбланган Нишонов, порнофильмларга қарши кураш бўлими. Ўзбек матбуоти 22 июлда нималар ҳақида ёзган?
Рейтинглар

Бухоро етакчи, Андижон эса рўйхат сўнгида. Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳарорати қачон ва қайси ҳудудда кузатилган?Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхати эълон қилиндиРейтинг. 2005 йил яққол пешқадам: ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетган йилларРейтинг. Туман ҳокимларидан вазир ўринбосарларигача — энг ёш амалдорларРейтинг. Акфадан «Amity»гача: Ўзбекистондаги контракт тўлови энг қиммат университетларРейтинг. Энг паст фоизли кредитлар ўнталигиРейтинг. «Бирлик»дан «Бутун Осиё онаси»гача: дунёдаги энг баланд ҳайкаллар (+фото)