Россия Қримга катта миқдорда қўшинлар жойлаштирмоқда

Россия босиб олинган Қрим ҳудудига катта миқдордаги аскарларини жойлаштирмоқда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий «The Guardian» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «AP»

Расмийга кўра, Россия келажакда уларни Украина қуролли кучларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун ишлатмоқчи. Россия икки ҳафта олдин ҳаво-десант қўшинларининг тактик гуруҳларини Донецк вилоятидан олиб чиқиб, босиб олинган Херсонга ўтказган.

Шунингдек, Россия Славянскга ҳужум қилишда фойдаланилган ўзининг шарқий ҳарбий округидан қўшинларини олиб чиқмоқда.

«Агар Россия Украина жануби ва шарқидаги жангда ғалаба қозонганида эди, у Россияда тузилаётган бўлинмалар ёрдамида Украинанинг кўпроқ ҳудудини эгаллаш учун янги ҳужум операцияларини давом эттирган бўларди», — деган Вадим Скибицкий.

Шунингдек, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Киевга қўшимча қуроллардан ташқари қўшинларни хорижда тайёрлашда ҳам ёрдам кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ Медведев Қримни тан олмаслик ва унга ҳужум қилиш оқибатини айтганди. Шунингдек, Путин Қримнинг аннекция қилиниши ҳақида гапирган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради